“Палмейрас” клубининг 17 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Эндрик ўзининг бўлажак клуби билан танишиш учун илк бор Мадридга учиб келди. Футболчининг "Реал"га расмий трансфери 2024 йилнинг ёзида амалга ошади.
Клуб қароргоҳига ташриф буюришдан ташқари, Эндрик "Реал"нинг "Сантьяго Бернабеу"даги "Вильярреал" билан уй учрашувига ташриф буюради, шунингдек, "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес билан ҳам учрашади, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
Эндрик ва "Реал Мадрид" ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг декабрида, футболчи 16 ёшда бўлганида имзоланган. Бразилия қонунчилигига кўра, у 2024 йилнинг июль ойида, яъни 18 ёшга тўлганда, испан клубида ўйнаш учун хорижга кўчиб ўтиши мумкин бўлади.
Ўтган 2023 йилги мавсумда ёш форвард "Палмейрас"нинг асосий жамоаси сафида барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган.