Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Аброрбек Исмоилов: “Неймарга таблони кўрсатдим”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда миллий чемпионатимизда мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти. Бошқа жамоалар қатори “Навбаҳор” футболчилари ҳам ҳордиқ чиқаришмоқда.

Клуб матбуот хизмати жамоанинг 25 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Аброрбек Исмоилов билан суҳбат уюштирди.

Маҳоратли футболчи якунланган мавсумда жамоа таркибида Суперлигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1444 дақиқа ҳаракатланиб, 2 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Шунингдек, у Ўзбекистон кубоги ва Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) баҳсларида ҳам "лочинлар" шарафини муносиб равишда ҳимоя қилди.

Қуйида Аброрбек Исмоилов билан уюштирилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

–Аброрбек, айни пайтда нималар билан машғулсиз?

–Аввало ассалому алайкум! Ҳозирда дам оляпман. Оиламиз даврасида якунланган мавсумдаги чарчоқларни чиқаряпман.

– “Навбаҳор”даги илк мавсум сиз учун қандай кечди?

– Жамоадаги дастлабки мавсум зўр ўтди дея оламан. Аммо олдимизга қўйилган мақсад, яъни, чемпионликка эришолмадик. Бу тарафдан олиб қараганда, жавобим у қадар ижобий эмас.

– Сизнингча, “Навбаҳор” нега Суперлига чемпионлиги ёки Ўзбекистон кубогини қўлга кирита олмади?

– Биласизми, бизда ҳамма нарса етарли эди. Клуб раҳбарияти бизга барча шароитларни яратиб беришди. Таркиб ҳам шунаг яраша кучли эди. Ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. Биз режа қилаверар эканмиз, аммо банданинг эмас, Аллоҳнинг айтгани бўлар экан.

– “Навбаҳор”га таркибига қўшилиб, футболчи сифатида ўсишга эришдим, деб хисоблайсизми?

– Албатта, ўсишга эришдим, дея оламан. Боиси, ОЧЛда ўйнадим, терма жамоадан чақирув олдим. Менимча, шу фактларнинг ўзиёқ, “Навбаҳор”да ўсишга эришдим, дейишимга сабаб бўла олса керак.

– ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган, сафарда “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) билан кечган баҳсда жаҳон футболи юлдузларидан бири, бразилиялик машҳур ҳужумчи Неймар сизга нисбатан кўп бора қўпол ҳаракатлар қилди ва бу жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлди. Аслида ўшанда майдонда Неймар билан ўртангизда нималар содир бўлган эди?

– Бу ўйиндаги оддий ҳолат ҳамда бундай савиядаги баҳсларда бундай эмоциялар бўлиб туради. Биз эса ҳар қандай футболчи, ҳатто, у юлдуз бўлса ҳам майдонда жанг қилишга тайёрмиз (кулади).

– Лекин нега айнан Неймар сиз билан кўп вазиятда мунозарага киришди? Ҳатто майдонни тарк этаётганингизда сизга нималардир деди...

–  Неймарнинг жамоамизга жиддий хавф туғдириши аниқ эди.  Унинг қандай савиядаги футболчи эканлиги, салоҳиятини яхши биласиз. Шу боис, Неймарга нисбатан икки ҳисса шижоат билан ҳаракат қилдик. Бу унга ёқмади, чоғи, менга мухлислар зангори экран орқали гувоҳ бўлишганидек,  муносабатда бўлди. Тўғри айтдингиз, захирага олинаётган вақтимда, Неймар  келиб, ўзининг тилида бир нималар деди. Мен эса унга ҳеч нарса демадимда, таблони кўрсатдим. Чунки майдонни тарк этаётганимда, жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Шу жойи жуда мароқли бўлди, Унга таблони кўрсатсам, ғазабланиб, ўз тилида бир нималар деди (кулади).

– Биринчи мавсумдаёқ “Навбаҳор” мухлисларининг ёқимтойига айландингиз. Наманганда меҳр қозониш бироз қийин дейишади. Лекин сиз ишқибозлар қалбидан жой олдингиз. Бу борадаги таассуротлар қандай?

– “Навбаҳор” таркибига ўтаётганимда қандай жамоага кетаётганимни ва бу ерда қийинлигини билардим. Шунинг учун ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдим. Худога шукр, ўйиним ишқибозларга манзур бўлди ва бунан жудаям хурсандман. Шундай мухлислари бор жамоада ўйнаш мен учун фахр хамда шараф. Мен “Навбаҳор” мухлислари билан фахрланаман. Фурсатдан фойдаланиб, уларга катта раҳмат айтаман ва ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мамнуният билан шуни айтаманки, наманганликлар юртимизда биринчи рақамли мухлислардир.

–Янги мавсумда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиласизми?

–Жамоа билан амалдаги шартномам бор. Шу боис, “Навбаҳор”дан кетиш ҳақида ўйламадим. Билишимча, клуб раҳбарияти ҳам мен билан хайрлашиш борасида ўйлашмаган. Воқеалар ривожи шу йўсинда давом этса, албатта келаси мавсумда ҳам “Навбаҳор”да ўйнайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 11:37, 16.12.2023.
Ўқилди: 8657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.