"Манчестер Юнайтед" мухлислари "қизил иблислар" ҳимоячиси Гарри Магуайрни ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топдилар. Бу ҳақда "қизил иблислар"нинг ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Ноябрь ойида 30 ёшли ҳимоячи Англия Премьер-лигасида "Фулхэм" (1:0), “Лутон Таун” (1:0) ва “Эвертон” (3:0) клубларига қарши ғалабаларда иштирок этган.
Жорий мавсумда Магуайр “қизил иблислар” сафида барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.
"Бавария" билан Чемпионлар лигасининг сўнгги ўйинида (0:1) Магуайр жароҳат олди, унинг тикланиш вақти ҳозирча номаълум.