Кириш Регистрация

Бундай бутсалар сони Черанда 5 тага етди

Баҳо:
+ | -

Сербиялик ҳужумчи Суперлиганинг 2023 йилги мавсумини ҳам тўпурар сифатида якунлади. Бунинг учун Черанга 13 та гол кифоя қилди.

Драган чемпионатнинг 22 та ўйинида иштирок этди ва умумий 1789 дақиқа майдонда бўлди. Яъни, ҳар 137 дақиқада рақиблар дарвозасига йўл топди. Голларнинг 4 тасини пенальтидан киритди. Бироқ унутмаслик керакки, унинг голларисиз "Пахтакор" нақд 17 очко бой берган бўларди. Черан айниқса асосий рақобатчи ҳисобланган "Навбаҳор"га қарши ҳар икки ўйинда ҳам гол уриб, ҳақиқий этакчи эканлигини исботлади.

36 ёшли футболчи 2024 йилда ҳам "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. Тўпурарлик борасида гарчи унинг кўрсаткичларида пасайиш юзага келган бўлсада, Суперлигада беш йилдан буён уни қувиб ўтиши мумкин бўлган бошқа ҳужумчи топилмаяпти.

Драган кетма-кет саккиз мавсум давомида қаршисидан чиққан 20 жамоанинг барчасига гол ура олди. Энг сўнггиси — "Олимпик". Гарчи "Пахтакор" мавсумни айнан "Олимпик"дан учралган мағлубият билан бошлаган бўлсада, иккинчи даврада пахтакорчилар бунинг учун ўч олишди — Черан илк марта "Олимпик" дарвозасига йўл топди.

Драган 2016 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. Мамлакатимиздаги дастлабки йилларини "Насаф" сафида ўтказган ҳужумчи, икки йил ичида "Пахтакор" либосини кийди. Ўтган йиллар давомида у чемпионат доирасида 129 та гол уришга эришди. Ўзбекистон кубогида 13 та голни ўз номига ёздирди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Драган Чераннинг келгуси фаолиятига омад тилайди. Биз кетма-кет бешинчи бор «олтин бутса»ни унга етказиб бердик.

Қуйида Драган Черан томонидан 2023 йилги мавсум Суперлигада урилган барча — 13 та голни томоша қилишингиз мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:27, 16.12.2023.
Ўқилди: 1676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик