Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ҳамнафасликнинг ёрқин намунаси!

Баҳо:
+ | -

Октябрь ойининг сўнгги кунлари футбол жамоатчилигини мудҳиш янгилик ларзага солди - Колумбияда «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Луис Диаснинг ота-онасини ўғирлаб кетишди.

 Тўғри, бир неча соатдан кейин футболчининг онасини қўйиб юборишди, отасини қутқариш эса нисбатан чўзилди. Хайриятки, ҳаммаси яхшилик билан хотима топди. Бу орада «Ливерпуль» раҳбарлари, футболчилар ва шахсан бош мураббий Юрген Клопп ярим ҳимоячи ташвишига шерик бўлиб, уни имкон қадар қўллаб-қувватлаб туришди. Диаснинг ўзи эса «Лутон»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушиб, қўшимча вақтда гол урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди, шунингдек, жиноятчилардан отасини қўйиб юборишларини илтимос қилди. Якунда ҳаммаси хайрли якунланди ва катта Диас 17 ноябрь куни ўғлининг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган ўйинда Бразилия миллий жамоаси дарвозасига урган икки голини бевосита «Метрополитано Роберто Мелендес» стадионида томоша қилди. Лекин қуйидаги мақола Диаслар оиласи бошига тушган кўргилик эмас, балки шунга ўхшаш бошқа бир воқеа ҳақида...

Бир неча йил муқаддам «Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель ҳам айнан одам ўғрилари дас­тидан анча сиқилганди. Яъни унинг оиласида худди шундай мадҳиш воқеа юз берганди. Нигерия футболи юлдузи яқинда, Луис Диас бошига тушган ёқимсиз ҳодиса баҳона ўша жиноят тафсилотларини батафсил баён этди: «Нигерия миллий жамоаси таркибида ЖЧ-2018да қатнашиш учун Россияга йўл олганимда, отамни ўғирлаб кетишганди. Эсимда, Аргентина термасига қарши ўйин бошланишига атиги 2 соат қолган вақт акам қўнғироқ қилиб, бўғиқ овозда совуқ хабарни етказганди. Ўзи отамни биринчи марта ўғирлаб кетишганида, чинакам «шок» ҳолатига тушиб қолгандим, иккинчи ҳолат эса мен учун янада жиддий зарба бўлди. Ахир бутун фаолиятим, эҳтимол, ҳаётимдаги энг буюк ўйинлардан бирига ҳозирлик кўраётган, унинг стартига эса 1-2 соатча вақт қолганди. Нохуш хабарни эшитгач, бутун вужудим қалтирашга тушди, ҳаттоки, хонадан таш­қарига чиқолмадим. Ўша лаҳзада кимга арз қилишни ҳам билмасдим. Чамаси 30 дақиқача қандай йўл тутиш ҳақида бош қотирдим. Бу орада бутун Нигерия учун ўта муҳим ўйин старти тобора яқинлашарди. Чунончи, бизни кимсан Лионель Месси жамоасига қарши ўйин кутиб турарди. Узоқ ўйладим ва якунда бир тўхтамга келдим: «Бўлар иш бўлди, ҳозир буни достон қилишдан наф йўқ, яхшиси, ҳеч кимга айтмай тураман». Хуллас, кўргилик ҳақида бировга оғиз очмадим. Майдонга тушиб, ўйинга киришдим. Афсуски, ғалаба қозонолмадик. Ўйиндан кейин эса атрофимдагиларга дардимни айтдим. Шунда кийиниш хонасига сукунат чўкди, мураббий ва айрим йигитлар ҳаттоки, кўзларига ёш олишди. Улар воқеадан хабардор қилмай, майдонга тушиб хато қилганимни ҳам таъкидлашди. 

Айниқса, «Челси» жуда катта ёрдам берди. Роман Абрамовичнинг шахсан ўзи ҳолатдан хабардор бўлиб турди. Эсимда, у ҳаттоки, амалий ёрдам бериши мумкинлигини айтганди: «Жон, агар хоҳласанг, ўз одамларимни Нигерияга юбораман. Улар отангни қутқара олишса керак». Табиийки, бироз ўйланиб қолдим, иккиландим: «Бу одам нима қилмоқчи ўзи?» Абрамович эса фикримни дарров ўқигандек бўлди: «Йўқ, бу масалада хавотирланма. Ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қиламиз. Агар мен айтган вариантга кўнсанг, дарҳол ҳаракатни бошлаймиз. Ишон, бу ишни уддалай оламан». Энди «Ливерпуль» Луисни шунчалик қўллаб-қувватлаганини кўрганимдан бағоят мамнунман. Клубнинг бу фидойилиги ҳар қандай мақтовдан устун».

Оби Микелнинг отаси бир ҳафталик тутқунликдан сўнг полиция операцияси натижасида озод этилганини қўшимча қилиш керак. Яъни Роман Абрамович бу ишга аралашмаган. Лекин унинг ўз қарамоғидаги клуб вакилига ғам­хўрлиги, бирдам, ҳамнафас бўлгани - чинакам намуна, албатта. Мана, Диас ҳам она-отаси билан дийдор кўришди. Энг муҳими - шу.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 16.12.2023.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3618]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2754]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1834]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1778]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1508]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1501]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1417]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1391]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1269]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.