Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнири якунига етди.
Норвегиялик Магнус Карлсен ва АҚШлик Со Уэсли ўртасида финалнинг иккинчи бўлими бўлиб ўтди. Унда Магнус, биринчи бўлимда бўлганидек, 2,5 - 1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада Карлсен мусобақа ғолибига айланди ва 200 минг доллар эгасига айланди. Со Уэслига эса 100 минг АҚШ доллари насиб этди.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов мазкур мусобақада 3-ўринни қўлга киритган эди.