Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Мавсум-2023 якунлари: «Навбаҳор»нинг голларига ассистентлик қилган футболчилар

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумга оид статистик маълумотлари билан таништиришда давом этамиз.

Маълумки, ғалаба қозонишда голлар билан биргаликда унга ҳаммуаллифлик қилган футболчиларнинг роли ҳам муҳим саналади.

Хўш, “Навбаҳор”нинг Суперлига – 2023 даги голларига кимлар ассистентлик қилишди?

Хабарингиз бор, Самвел Бабаян шогирдлари якунланган мавсумда рақиблар дарвозасига 44 та гол уришди. Ушбу тўпларнинг  5 таси пенальти, 1 таси  жарима зарбаси, яна 11 таси эса рақиблар томонидан қайтарилган зарбалар ёки маҳорат эвазига рақиблардан тўпни олиб қўйишлар эвазига дарвоза тўридан жой олган.

Қолган 27 та голга эса 10 нафар футболчи ҳаммуаллифлик қилишди.

Энг кўп ассист жамоамизнинг 30 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга тегишли – 7 та.

Кейинги ўринда эса 6 та “пас” билан 32 ёшли тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов бормоқда.  

Ассистентларнинг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича кўринишга эга:

1.Жамшид Искандеров – 7 та;
2.Темурхўжа Абдухолиқов – 6 та;
3.Жамшид Болтабоев – 3 та;
4.Асадбек Собиржонов, Аброрбек Исмоилов, Остон Ўрунов, Жасурбек Яхшибоев  – 2 тадан;
5.Иброҳим Йўлдошев, Тома Табатадзе, Дониёр Абдуманнопов – 1 тадан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:17, 17.12.2023.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик