Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Барселона" руминиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби "Женоа"нинг 21 ёшли руминиялик ҳимоячиси Раду Дрэгушинни кузатиб бормоқда, дея хабар бермоқда "Sport " нашри журналисти Альфредо Мартинес.

Футболчининг шартномасидаги товон пули 30 миллион еврони ташкил қилади. Каталонияликлардан ташқари унга Европанинг яна бир қанча йирик клублари, хусусан, Премьер-лигадан қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда "Женоа" футболчини бир йиллик ижарадан кейин "Ювентус"дан 5,5 миллион еврога сотиб олганди. Умумий ҳисобда Раду “Женоа” сафида 59 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳимоячи Руминия терма жамоаси сафида 12 та ўйин ўтказган.

“Барселона” айни дамда 35 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Испания чемпионатидаги сўнгги учрашувида “Валенсия” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Киритилди: 08:56, 18.12.2023.
Ўқилди: 1614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2729]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2565]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2353]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1948]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1761]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1741]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1738]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1679]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1353]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик