Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Манчестер Сити" ҳам "Фулхэм" футболчиси учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Жоау Пальиньяни ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар беради Sky Sports нашри.

Манба берган хабарга кўра, 28 ёшли португалиялик билан "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқмоқда. "Манчестер Сити" январь ойида Пальиньяни 50 миллион фунтга сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ярим ҳимоячининг хизматларига “Ливерпуль” ва “Бавария” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Пальинья 2022 йилнинг июлида "Спортинг"дан "Фулхэм"га ўтган. Трансфер суммаси 21 миллион еврони ташкил этди. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt португалиялик футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Пальинья 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

17 турдан сўнг "Фулхэм" 21 очко билан АПЛ турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Сити" тўртинчи ўринда (34 очко).

Киритилди: 10:01, 18.12.2023.
Ўқилди: 1464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5618]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3657]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3281]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3146]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3062]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2932]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2720]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2501]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2318]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2020]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик