Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Ишсиз юрган топ-мураббийлар: улар ичида АПЛ ва ЕЧЛ ғолиблари бор

Баҳо:
+ | -

Гарчанд ҳаво совуқ бўлсада, АПЛ ҳарорати доимо қайноқ бўлган. Негаки, биз беқарор натижалар келтириб чиқариши мумкин бўлган Рождество-Янги Йил арафасида турибмиз. Boxing Day арафасида ўйинлар кўп бўлади. Шу сабабли, кучли босим билан жамоаларда мураббийлар кўп алмашади. Шуни инобатга олган ҳолда, АПЛ клублари эгалари учун бир нечта вариантлар тақдим этамиз.

Грэм Поттер

Поттер шу йилнинг апрел ойида "Челси" томонидан истеъфога чиқарилган эди. Негаки, унинг қўл-остида жамоа янги-янги антирекордлар қайд эта бошлайди. Шунга қарамай, Поттер ўз даражасини "Брайтон"даги иши билан исботлай олган. Ҳатто, у "Челси"дан кетганидан кейин ҳам клуб натижалари, айтарли яхшилангани йўқ. Шундай экан, Поттернинг у ердаги ишини жуда ёмон деб ҳам баҳолаб бўлмайди.

Антонио Конте

Конте "Тоттенхэм" билан март ойида ўта аянчли ҳолда хайрлашади. Италиялик мутахассис матбуот анжуманида клуб раҳбариятини ўта очиқ ва кескин танқидга олганди. Ўшандан буён Конте ишсиз юрибди. У ҳимоявий услуби билан АПЛ, Италита ва Европада ўз даражасини кўрсатиб қўя олган. Шунинг учун Контега харидорлар кўп бўлади.

Андре Виллаш-Боаш

"Тоттенхэм" ва "Челси" мухлислари Виллаш-Боашни жуда яхши эслашади. У Англияда ўта омадсиз даврни бошидан ўтказган. Шунга қарамай, португалияликнинг "Марсел"даги фаолияти анча яхши кечди. Хусусан, Виллаш-Боаш даврида жамоа 6 йил ичида илк бор ЕЧЛга чиқиб, "ПСЖ"ни мағлубиятга учрата олганди. У 2021 йилда "Марсел"ни тарк этганидан кейин, янги лойиҳаларда иштирок этмади.

Йоахим Лёв

Лёв 2021 йилдан бери ишсиз юрибди. Немис мутахассиси Германия терма жамоасини 15 йил бошқарганди. Бу орада Лёв мундиалда зафар қучди (2014). 2017 йилда Германия Лёв билан Конфедерациялар кубогини ҳам қўлга киритади.

Оле Гунар Сульшер

Сульшер 2021 йилнинг охирларида жамоадан кетган эди. Ундан олдинги мавсумдаги лигада иккинчи ўрин ва ЕЛнинг финалига чиқиш, раҳбариятга етарли бўлмади. Негаки, 2021/22 йилги мавсумда "МЮ" ўта оғир аҳволга тушиб қолади. Балки, Сульшернинг қадрига етишмагандир. Нима бўлган тақдирда ҳам, Сульшер яна Англияга қайтади.

Ханси Флик

Флик ўз фаолияти давомида жуда қисқа мураббийлик даврини бошидан ўтказган. Унинг "Бавария"си 2020 йилда требл қайд этади. Бу нарса клуб тарихида иккинчи бор юз берган эди. Флик дарров Лёв ўрнига Германия термасига жалб этилганди. Аммо орадан кўп ўтмай, уни ишдан хайдашди.

Зайниддин Зидан

"Реал" билан ЕЧЛда кетма-кет 3 марта ғалабага эришгач, ҳамма Зидан нега мураббийликка қайтмаётгани ҳақида ўйламоқда. 2016-2021 йиллар оралиғида, кичик танаффус билан Зидан "Реал" учун 3 бор ЕЧЛни, 2 марта эса Ла-лига бош совринини олиб берди. Яқинда берган интервьюсида афсонавий футболчи яна мураббийликка қайтиши ҳақида маълум қилганди. У шундай дейди: "Мен тез орада яна қайтаман. Озгина сабр қилинглар".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:00, 18.12.2023.
Ўқилди: 2722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик