БААнинг «Ал-Айн» клуби яримҳимоячиси Умар Абдурраҳмонга Германиянинг «Гамбург» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Sport360» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, «Гамбург» спорт директори Франк Арнесеннинг шахсан ўзи 21 ёшли футболчининг ўйинини кўриш учун ташриф буюрган.
«У Форс кўрфазида ўзининг ёш тоифасидаги энг кучли футболчилардан бири. Унда яхши дриблинг қила олиш, тўпни назорат қилиш ва майдонни кўра олиш хислатлари бор. Уни ёрқин келажак кутиб турганига ишончим комил», дейди Арнесен.
Эслатиб ўтамиз, Абдурраҳмон ёзда «Манчестер Сити» кўригида бўлган, бироқ икки ҳафталик синовдан сўнг у ортга қайтганди. Шунингдек футболчига Португалиянинг «Спортинг» клуби ҳам қизиқиш билдирган.