Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

ОЧЛ. Нимчорак финалда «Насаф» ва «Навбаҳор» ўзаро тўқнаш келиши мумкин

Баҳо:
+ | -

ОФК Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учун ташланадиган қуръа тартибини тасдиқлади. Аввал хабар бериб ўтганимизга нисбатан битта ўзгариш бўлди.

"Насаф" 1-ўринни эгаллаган клублар орасида энг ёмон натижага эга бўлгани учун 2-саватга ажратилиши ҳақида айтиб ўтгандик. Аммо бундай қилинмайдиган бўлди. Дастлаб мини-қуръа ёрдамида 1-саватчадаги бир жамоа 2-саватга ўтказилади (бу жамоа номи ошкор қилинмасдан 2-саватга солинади).

Шундай йўл билан саватлардаги жамоалар сони тенглаштирилади.

Ғарб минтақаси

1-сават:
"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ан-Наср" (Саудия Арабистони)
"Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони)
"Ал-Айн" (БАА)
"Насаф" (Ўзбекистон)

2-сават:
"Навбаҳор" (Ўзбекистон)
"Сепоҳон" (Эрон)
"Ал-Файҳа" (Саудия Арабистони)

Бир гуруҳдан чиққан жамоалар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди ("Навбаҳор" "Ал-Ҳилол"га тушмайди. Масалан, қуръада "Навбаҳор" номи тортилгандан кейин "Ал-Ҳилол" клуби чиқиб қолса, "Ҳилол" кейинги жамоа рақиби сифатида қайд этилади).

Бир мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келиши мумкин.

Нимчорак финал баҳслари Ғарб минтақасида дастлабки учрашувлар 12-13 февраль, жавоб баҳслари эса 19-20 февраль кунлари ўтказилади. Шарқда эса ўйинлар 13-14 февраль ва 20-21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Бу мусобақа учун охирги қуръа бўлиб, кейинги босқичдаги жуфтликлар ҳам олдиндан белгилаб қўйилди.

Чорак финал жуфтликлари қуйидаги кўринишда бўлади:

Ғарб минтақаси (4-5 март ва 11-12 март)
1-нимчорак финал ғолиби — 2-нимчорак финал ғолиби
3-нимчорак финал ғолиби — 4-нимчорак финал ғолиби

Шарқ минтақаси (5-6 март ва 12-13 март)
5-нимчорак финал ғолиби — 6-нимчорак финал ғолиби
7-нимчорак финал ғолиби — 8-нимчорак финал ғолиби

Ярим финал

Ғарб минтақаси (16 апрель ва 23 апрель)
1-ЧФ ғолиби — 2-ЧФ ғолиби

Шарқ минтақаси (17 апрель ва 24 апрель)
3-ЧФ ғолиби — 4-ЧФ ғолиби

Финал 2 ўйиндан иборат бўлади. Илк ўйин Шарқ минтақаси ғолиби майдонида (11 май), жавоб баҳс Ғарб минтақаси вакили стадионида ўтказилади (25 май).

Манба: @futbol_qoidalar

Агар мини-қуръада "Насаф" 2-саватчага ўтиб қолмаса, Рўзиқул Бердиев жамоаси 1/8 финалда "Навбаҳор"га тўқнаш келиши мумкин.

Киритилди: 10:30, 19.12.2023.
Ўқилди: 7053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик