"Фулхэм" ярим ҳимоячиси Жоау Палинья қишки трансфер ойнасида "Ливерпул"га ўтмайди.
28 ёшли футболчи январ ойида ўз клубини ўзгартириши эҳтимоли юқори ва "Ливерпул" унга қизиқиш билдираётган эди.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг янгиланган маълумотларига кўра, мерсисайдликлар ниҳоят португалияликнинг номзодидан воз кечишди - у клубнинг қишдаги трансфер мақсадлари рўйхатида йўқ. Шу билан бирга, манбага кўра, ярим ҳимоячига бошқа гигантлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам пойгада қолмоқда, аммо мюнхенликлар раҳбарияти футболчини жуда қиммат деб ҳисобламоқда.