"Удинезе" ярим ҳимоячиси Лазар Самарджич яқин вақт ичида клубини ўзгартирмоқчи.
21 ёшли футболчи “Удинезе” бош мураббийи Габриэле Чоффи билан зиддиятга тушиб қолган, шу боис у ҳатто жамоадан четлатилди. Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи январь ойидаги трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтиш истагида. Серб учун асосий даъвогарлар "Ювентус" ва "Наполи" бўлиб, улар вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.
Ўтган ёзда Лазар Самарджич "Интер"га ўтишга яқин эди - келишув сўнгги дақиқада барбод бўлди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.