Эдин Терзич "Боруссия"нинг сўнгги ўйинларидан ҳафсаласи пир бўлди.
Дортмундликлар бош мураббийи Бундеслигада "Майнц" билан дурангдан кейин (1:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.
Қора-сариқларнинг ғалабасиз серияси 6 учрашувгача давом этди.
“Ўйин шуни кўрсатдики, биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик, тўпга кўп эга бўлдик ва прессингда жуда самарали бўлдик. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.
Танаффусга қадар гол ўтказиб юбориб, иккинчи бўлим бошида ўзимиз эмас эдик, ўта пассив ҳаракат қилдик, рақиб кўп қарши ҳужумга ўтди ва ўзимизни ҳимоя қилишга мажбур бўлдик.
Қолаверса, Aллернинг жароҳати туфайли озчиликда қолгандик. Ва шунга қарамай ғалаба голини уришга яқин эдик. Қишки таътилга ҳафсаламиз пир бўлган ҳолда чиқиб кетмоқдамиз", - деди Терзич.