Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари: Игнатий Нестеров ва Санжар Турсунов 2 та ўйинга четлатилди, «Навбаҳор» вице-президенти жарима тўлайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

“Навбаҳор” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 26-тури доирасидаги “Навбаҳор” — “Нефтчи” учрашувининг 78-дақиқасида “Навбаҳор” футбол клуби футболчиси И.Нестеров учрашув тўхтатилган вақтда техник зонани тарк этиб, майдонга чиққанлиги ҳамда тартибсизлик вужудга келтиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Игнатий Нестеровга (“Навбаҳор”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 26-тури доирасидаги “Навбаҳор” — “Нефтчи” учрашуви давомида наманганликлар футбол клуби вице-президенти О.Саматов техник зона ҳамда майдонга чиқиб, провакацион ҳаракатлар қилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Саматовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“ОКМК” — “Насаф”

Суперлиганинг 26-тури доирасидаги “ОКМК” — “Насаф” учрашувининг 83-дақиқасида олмалиқликлар футбол клуби футболчиси С.Турсунов рақиб ўйинчисининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Санжар Турсуновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“ОКМК” — “Турон”

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги “ОКМК” — “Турон” учрашуви якунлангандан сўнг, “Турон” футбол клуби шифокори А.Сотиболдиев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Адҳамжон Сотиболдиевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Навбаҳор”

Суперлиганинг 25-тури доирасидаги “Олимпик” — “Навбаҳор” учрашувининг 90+8-дақиқасида Наманган футбол клуби футболчиси Л.Чермел тўп учун курашиш вақтида қўлининг тирсаги билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Лука Чермелга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Турон” — “Андижон”

Суперлиганинг 25-тури доирасидаги “Турон” — “Андижон” учрашуви якунлангандан сўнг “Турон” футбол клубининг бош мураббийи Ё.Назаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида тасдиқланмаган, нотўғри маълумотлар бергани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ёрқин Назаровга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Турон” — “Андижон”

Суперлиганинг 25-тури доирасидаги “Турон” — “Андижон” учрашувининг 37-дақиқасида “Турон” футбол клуби футболчиси А.Айсаров тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Айсаровга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:39, 20.12.2023.
Ўқилди: 2068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.