Мюнхеннинг “Бавария” клуби матбуот хизмати жамоа ярим ҳимоясидаги икки асосий футболчи – Йозуа Киммих ва Леон Горецка билан нима содир бўлгани ҳақида хабар берди.
Aввалроқ уларнинг ҳар иккиси ҳам Бундеслиганинг 16-турида "Вольфсбург"га қарши ўйин учун мюнхенликлар таркибига киритилмаганди, аммо улар жароҳат олган футболчилар рўйхатида йўқ.
"Уларда совуқ аломатлари бор", деди клуб.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" "Вольфсбург"ни сафарда 2:1 ҳисобида енгди.