20 декабрь куни "Бурсаспор" ва "Диёрбакирспор" жамоалари ўртасида Туркия иккинчи лигасининг 18-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўйин 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйинга қўши берилган вақтда майдонда катта муштлашув бошланди.
Муштлашувда икки клуб ходимлари ҳам қатнашган. Ҳакам беш нафар футболчини майдондан четлатди.
Бу сўнгги пайтларда Туркияда юз берган биринчи жанжал эмас. 11 декабрь куни "Анқарагужу" клуби президенти ҳакамнинг кўзига урган, 19 декабрь куни эса "Истанбулспор" раҳбарияти "Трабзонспор" билан учрашувда ҳакам Али Шансалан билан келишмагани учун жамоани майдондан олиб чиқиб кетганди.