Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Камолиддин Мурзоев: «Тўп қўлимга тегмаган эди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев «Краснодар»га қарши назорат учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 январь куни БААдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Россия Премьер-лигаси вакили – «Краснодар» жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ўйин 1:0 ҳисобида рус клуби фойдасига ҳал бўлди. Ушбу учрашувда Камолиддин Мурзоев иккинчи бўлим бошида, терма жамоанинг бошқа бир етакчи ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўрнига майдонга тушди.

«Краснодар»га қарши баҳс терма жамоамиз учун йил ҳисобидан биринчиси бўлишига қарамасдан, юқори тезликларда ўтган, яхши ўйин бўлди. Мана шундай ўйинлар орқали етарлича амалиёт тўплаб, бизни олдинда кутиб турган халқаро баҳсларга тайёр ҳолатда етиб борамиз, деган умиддаман», - деди «Бунёдкор»дан миллий терма жамоага чақирилган ҳужумчи.

Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 65-дақиқасида пенальтидан киритилди. Пенальти эса, бахтга қарши, айнан Мурзоев билан боғлиқ вазиятдан кейин белгиланган эди.

«Краснодар» бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг, тўп пастроқ келаётган эди. Мен уни бош билан қайтармоқчи бўлдим. Тўп менинг бошим ва гавдамга тегди. Ҳакам қаердан кўрди, билмадим, лекин тўп қўлимга умуман тегмаган эди. Нима ҳам қиламиз, майдонда сўнгги қарорни ҳакам қабул қилади...», - деди Мурзоев.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғини, терма жамоа Осиё Кубоги-2015 саралаш ва ЖЧ-2014 саралаш баҳсларига муносиб тайёргарлик кўриши учун ташкил этилган. Миржалол Қосимов шогирдлари Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасида 6 февраль куни Тошкентда Гонгконг, 22 март куни сафарда БААга қарши баҳс олиб боради. ЖЧ-2014 саралаш баҳсларидан ўрин олган, Ливан, Жанубий Корея ва Қатарга қарши сўнгги учта ўйин, мос равишда, 26 март, 11 ва 18 июнь кунлари бўлиб ўтади. Айнан ушбу ўйинлардаги ижобий натижалар миллий терма жамоанинг азалий мақсади – Жаҳон чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишга ёрдам беради.

«Имкониятларимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳаммаси ўз қўлимизда, деб ҳисоблайман. Яхши тайёргарлик кўриб, мураббийларимизнинг кўрсатмаларини аниқ амалга оширсак, олдимизда турган вазифаларни амалга оширамиз. Бу вазифаларни амалга ошириш қўлимиздан келади. Нима бўлганда ҳам, бир жамоа бўлиб жипслашиб, мақсад сари олға интилишимиз керак», - дея қўшимча қилди ҳужумчи Камолиддин Мурзоев.

17 февраль куни 26 ёшга тўладиган Камолиддин Мурзоев терма жамоа сафида шу кунгача 2 марта майдонга тушган бўлиб, дастлабки учрашувни айнан Қосимов қўл остида, 2009 йилнинг сентябрь ойида Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши учрашувда нишонлаган эди. БААдаги йиғинга, Мурзоевдан ташқари, яна 26 футболчи жалб этилган. Терма жамоа 2 февраль куни хориж йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:12, 24.01.2013.
Ўқилди: 4440 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2668]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2511]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2206]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2195]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1799]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1661]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1573]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1567]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1550]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1208]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик