Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

АПЛ. Сўнгги икки мавсум солиштирмасига кўра Манчестернинг икки клуби ўта ёмон натижа қайд этмоқда, "Челси" ва "Тоттенхэм"да эса ҳолат анча яхшиланган

Баҳо:
+ | -

Янги қайд этилган статистикага кўра, "Манчестер Сити" ҳамда "Манчестер Юнайтед" 2022/23 йилги мавсумнинг декабрида ҳозирги ҳолатига қараганда анча яхшироқ позицияларда бўлган. Табиийки, тўплаган очколари ҳам шунга яраша эди.
Яхши томонга ўзгариш борасида эса "Челси" етакчилик қилмоқда. Гарчанд икки мавсумдан бери қийналаётган бўлсада, Лондон клубининг мавсумлар солиштирма жадвалидаги ҳолати анча яхши. Статистика клубларнинг икки мавсумдаги очколарининг фарқини назарда тутади.
Бу борада "Челси"даги яхшиланиш 6 очкони ташкил этган.

Пеп Гвардиола шогирдлари ўтган мавсумнинг худди шу қисмида ҳозиргидан кўра 12 очко кўпроқ тўплаганди. "МЮ" эса ҳозирда олдинги йилдан 7 очко камроқ натижа кўрсатмоқда. "Манчестер Сити" сўнгги 6 та лига баҳсининг 5 тасида ғалаба қозонди. Аммо мавсум давомида аллақачон 3 та мағлубият қайд этди. Ушбу мағлубиятлар "Арсенал", "Вулверхэмптон" ва "Астон Вилла" билан ўйинларда юз берган эди. Таққослаш учун, ўтган мавсумнинг биринчи даврасида айнан шу жамоаларга қарши, "шаҳарликлар" жами 7 очко жамғаришган. Бу ҳолга муносабат билдирар экан, ижтимоий тармоқлардан бирида "Манчестер Сити" мухлиси шундай ёзади: "Йигитлар, биз бу мавсумда яхши қатнаша олмаяпмиз".

"МЮ"га келадиган бўлсак, аввал айтилганидек, бу жамоа ўтган мавсумдагидан кўра 7 очко камроқ кўрсаткичга эга. Қолаверса, Эрик тен Хаг жамоаси бу мавсумда аллақачон етти бор мағлубиятга учради. Бу ютқизиқлар "Арсенал", "Брайтон", "Кристал Пэлас", "Манчестер Сити", "Ньюкасл" ва "Борнмут"(0-3)га қарши юз берди.
"Челси"да эса вазият яхши. Бу клуб ўтган мавсумни 12 ўринда якунлаганди. Почеттино жамоаси гарчанд 6 очколик ўсишга эришган бўлишига қарамай, ҳалиям ўнинчи ўринда қолмоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, "Челси" кучли олтилик жамоаларига қарши бирорта ҳам учрашувини мағлубият билан тугатмади.
Шунингдек, "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла"да 9 очколик ўсиш кузатилга  бўлса, "Арсенал" ва "Ньюкасл" бир очкога пасайишни қайд этган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:00, 21.12.2023.
Ўқилди: 1235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик