Хави "Альмерия" билан ўйиндаги танаффусда "Барселона" футболчиларини қаттиқ танқид қилди.
Ла Лиганинг 18-турида каталонияликлар ғалаба қозонишди – 3:2. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олишганди.
Инсайдер Хави Мигель хабарига кўра, "Альмерия"га қарши ўйиндаги танаффусда Хави сўкинди, тепди ва йўлидаги ҳамма нарсага зарба берди. Мураббий доскани олди, уни олдига қўйди ва ура бошлади: “Бу содир бўлиши мумкин эмас! Бу бўлиши мумкин эмас!" деб бақирди. У ҳатто кўйлагини йиртиб ташлади.
Мураббий жамоани руҳ ва амбиция етишмаслигида айблади. У ўзини тутолмай тинмай бақирди ва футболчиларга қарата:
"Мен сизларнинг йиртқич ҳайвон каби югуришингизни хоҳлайман", деди. Хави жамоанинг ўйинидан хафа бўлди.
Роберт Левандовски энг жаҳлдор сўзларни олган футболчилардан бири эди. Мураббий Робертга қарата: "Лева, югуришни биласанми, жин урсин!" деб бақирди.
Жоао Феликс ҳам Хави томонидан ёмон сўзлар эшитди.
Бу Хавининг "Барселона" бошқарувидаги энг шиддатли ва ғазабли 15 дақиқали танаффус вақти бўлди.