"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер Марселонинг "Флуминенсе"даги ўйинини юқори баҳолади.
Инглиз ва бразилиялик жума куни бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида учрашишлари мумкин.
“Мен ёшни шунчаки рақам деб ҳисоблайман. Марсело - тарихдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири ва мен кўрганимдек, у ҳали ҳам жуда зўр", - дея 33 ёшли Уокернинг 35 ёшли Марсело ҳақида сўзларини келтирган City Zone.
“Манчестер Сити” – “Флуминенсе” учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.