"Жирона" бош мураббийи Мичел Санчес 2023 йил якунларини сарҳисоб қилди.
"Йилни 77 очко билан якунладик. Мавсумнинг биринчи ярмини жаҳоннинг буюк жамоалари даражасида ўтказдик. Барча мухлислар бундан фахрланадилар", - деди Мичел.
Ла Лиганинг 18-туридан Мичел шогирдлари 45 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, урилган тўплар ва ўтказиб юборилган голлар фарқи бўйича “Реал” ундан олдинда.