УЕФA Суперлига туфайли Чемпионлар лигасининг янги форматидан воз кечмоқчи эмас.
2024 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси иштирокчилари сони 32 тадан 36 тага кўпаяди ва анъанавий гуруҳ босқичи ўрнига умумий жадвалдан фойдаланилади. Ҳар бир клуб турли рақибларга қарши камида 8 та ўйин ўтказади.
Энг яхши саккизта жамоа автоматик тарзда плей-офф босқичига йўлланма олади. 9-24-ўринларни эгаллаган клублар икки ўйиндан иборат плей-офф босқичида иштирок этади ва яна 8 та йўлланма учун кураш олиб боради.
УЕФA ва Суперлига ўртасидаги баҳс бўйича Европа Иттифоқи судининг қарори эълон қилинганидан сўнг бир қанча ОAВда УЕФA Чемпионлар лигаси ислоҳотидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Бироқ, RMC нашрига кўра, УЕФAнинг бундай режалари йўқ.
"Клублар янги турнир формати ҳозиргисидан анча яхши деб ҳисобламоқда", - деди УЕФA ва Европа клублар ассоциацияси.