Карло Анчелотти Рафаэль Вараннинг "Реал"га қайтишидан хурсанд бўлади.
Эдер Милитао ва Давид Алаба хоч боғламидан жароҳат олгани боис, "Реал Мадрид" марказий ҳимоячи қидиришни кучайтирди. Мадридликлар шошилмаяпти - клуб қишки трансфер ойнасида бозорда пайдо бўладиган барча вариантларни синчиклаб ўрганиб чиқмоқчи.
"Реал Мадрид" ҳимоячилари орасида Рафаэль Варан ҳам бор, аммо франциялик футболчининг трансфери Мадридда ҳали расман муҳокама қилинмаган.
AS нашри хабарига кўра, Вараннинг трансферини ҳимоячини яхши биладиган Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" мураббийлар штаби мамнуният билан кутиб олади. Италиялик мураббий қўл остида Рафаэль Мадридликлар сафида 69 та ўйин ўтказган.
Анчелотти Вараннинг қайтиш вариантини ижобий баҳолайди, ҳатто унинг жароҳатлар тарихини ҳам ҳисобга олган ҳолда, чунки Рафаэль анчадан буён ўзининг юқори даражасини кўрсатган ва катта тажрибага эга. Мураббийга Вараннинг "Реал"га мослашиши учун вақт керак бўлмаслиги ҳам ёқади. Қолаверса, мадридликлар Вараннинг "МЮ"га 40 миллион еврога сотилганини инобатга олсак, унинг қайтиши яхши келишув бўлади, деб ҳисобламоқда.
Вараннинг Мадридга қайтишига асосий тўсиқ унинг юқори маоши бўлиши мумкин. Ҳозир "Манчестер Юнайтед"да у йилига 15 миллион евро олади. Мадридни тарк этишдан олдин у йилига 8 миллион евро ишлаб олган.