Кэлвин Филлипс “Манчестер Сити”ни тарк этишга қарор қилди.
The Guardian хабарига кўра, ярим ҳимоячи агентлари орқали клуб раҳбарларига Евро-2024 учун Англия терма жамоасига кириш имкониятини ошириш умидида январь ойида кетишга тайёрлигини билдирган. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола 28 ёшли футболчини режаларига киритмаган.
"Ман Сити" футболчини ижара асосида тарк этишига рухсат бериши кутилмоқда, гарчи улар ҳали ҳам уни сотишни истамоқда.
Филлипсга даъвогарлар орасида "Ньюкасл" (фаворит), Премьер-лиганинг бошқа клублари, шунингдек, "Ювентус" ҳам бор. Шу билан бирга, ярим ҳимоячининг ўзи бошқа давлатга кетишга тайёрми ёки йўқлиги аниқ эмас.
Қайд этилишича, "Сити" катта эҳтимол билан бошқа жамоалардан Филлипсдан тўлиқ маошини (ёки унинг катта қисмини) тўлашни талаб қилади. Ярим ҳимоячи ҳафтасига 130 минг фунт маош олади.