“Порту” ҳужумчиси Меҳди Тареми мавсум сўнгида “Интер”га ўтиши мумкин.
"Нерадзуррилар" узоқ вақтдан бери “Милан”, “Манчестер Юнайтед” ва Европанинг бошқа топ-клублари қаторида эронлик футболчига давогар ҳисобланади.
Журналист Маттео Мореттонинг янгиланган маълумотларига кўра, “Интер” раҳбарияти Тареми билан шартнома имзолаш масаласи бўйича жиддий шуғулланишга қарор қилган ва миланликлар клуби 31 ёшли форвардни январда эмас июнь ойида ўзига жалб қилмоқчи.
Ўшанда футболчининг "Порту" билан шартномаси муддати тугайди. Тез орада дастлабки келишувга эришилиши мумкин.
Меҳди Тареми ушбу мавсумда “аждарлар” сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.