Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Муҳсинжон Убайдуллаев: «Мавсум сўнгида совриндорлар қаторидан тушиб қолганимиз жуда аламли бўлди»

Баҳо:
+ | -

Куни кеча "Нефтчи" билан шартномани узайтирган тажрибали ҳимоячи Муҳсинжон Убайдуллаевнинг қисқача интервьюсини ҳавола этамиз.

—Муҳсинжон ўтган мавсум хақида нима дея оласиз?
—Ўтган мавсумни яхши ўтказдик, деб айта оламан. Лекин, якунда совриндорлар қаторидан тушиб қолганимиз жуда аламли бўлди. Сўнгги тургача медалларга эга чиқиш учун кураш олиб бордик. Бироқ, барча мухлисларимиз охирги турларда қандай ўйинлар бўлиб ўтганлигига гувоҳ бўлишди. Айтиб ўтиш жоиз, баъзи бир беллашувларда бизга бироз омад етишмади.

—Жамоамиз билан келаси мавсумда ҳам биргасиз. Айтингчи, "Нефтчи"да қолишингиз учун асосий учта сабабни нима бўлди?
—Асосий сабаблардан бири, жамоамиз янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйганлигидадир. Шунингдек, фарғоналик бўлганим учун севимли жамоамда ўйнаш мен учун шарафли ҳисобланади.

—Якунига етган мавсумда жамоамиз таркибида майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлдингиз.
—Асосийси, ўзинга бўлган ишонч. Жамоамомизда исталган позицияда рақобат жуда кучли бўлишига қарамай, майдонда боримни бериб ҳаракат қилдим. Бу эса ўз навбатида бехато ҳаракат қилишга ундайди. Рақобат бор жойда ўсиш ҳам бўлади.

—Якунланган мавсумда сизга қарши ўйнаган энг кучли уч футболчини санаб бера оласизми?
—Силванус Нимели, Остон Ўрунов ва Ойбек Бозоров.

—21-рақам сиз учун нимани англатади?
—"21"-рақам ҳеч нарсани англайтмайди. Жамоа таркибида менга тақдим этилган биринчи рақам айнан 21 бўлган ва ҳозирги кунга қадар Убайдуллаев фамилияси 21 рақам билан чиройли кўринади (кулади).

—Янги мавсумда мухлисларимиз ўтган мавсумга нисбатан яхшироқ натижа кутиши табиий. Бу эса футболчиларга ва шахсан ўзингизга босим туғдирмайдими?
—Босим ҳар доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Бу ҳолат водий жамоаларида одатга айланиб улгурган бўлса, мен учун эса кўпроқ мотивация беради.

—Жамоамиз мухлислари ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз?
—Бу йил жамоамиз мухлислари ҳар қачонгидан кўра анча фаол бўлишди. Албатта, эришилган ютуқларимизда уларнинг ўрни беқиёс. Худо хоҳласа янги мавсумда ҳам ғолибона юришда давом этиб,уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 07:56, 24.12.2023.
Ўқилди: 1290 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.