Aнглия чемпионатининг ўн саккизинчи турида "Борнмут" "Ноттингем Форест" билан ўйинда ғалабани нишонлади, аммо ҳаяжондан холи бўлмади - улар ғалабани сўнгги дақиқада тортиб олишга муваффақ бўлишди.
"Гилослар"нинг испаниялик устози Aндони Ираола ўйин натижалари ҳақида фикр билдирди ва ғалаба голининг муаллифи Доминик Соланкега миннатдорчилик билдирди.
"Ўйинни назорат қилдик, аммо иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин асабийлашиш бошланди. Ўйин охирида бизни қутқаргани учун Доминик Соланкега раҳмат.
Биз ҳужумда яхши ўйнадик, аммо ҳимояда жуда кўп хатолар бўлди", - деди испаниялик мутахассис.