Кириш Регистрация

«Динамо» Дубайда Россия, Қатар ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси 17-29 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Дубайда ўтадиган йиғин доирасида 5та ўйин ўтказилиши белгиланган. Клуб бу борада Россия, Қатар ва Саудия Арабистони жамоалари билан келишувга эришди.

Жумладан, 18 январ куни дастлабки назорат ўйинида Вадим Абрамов шогирдлари Валерий Карпин бошқарувидаги «Ростов»га қарши саф тортади. 21 январ куни Россия чемпиони «Зенит» билан ўйин ўтказилади. 23 январда эса Осиё кубоги U23 баҳсларига ҳозирлик кўраётган Қатар олимпия жамоаси рақибимиз бўлади. 26 январда эса ОЧЛ плей-офф иштирокчиси Саудиянинг «Ал-Файҳа» клуби, 28 январда эса Саудиянинг «Аш-Шабоб» клуби билан ўйин ўтказилади. Бу жамоа сафида Янник Феррейра Карраско ва Эвер Банега сингари юлдуз ўйинчилар тўп сурмоқда.

«Динамо»нинг Дубайдаги назорат ўйинлари:

18 январь. «Динамо» - «Ростов» (Россия)
21 январь. «Динамо» - «Зенит» (Россия)
23 январь. «Динамо» - Қатар олимпия жамоаси
26 январь. «Динамо» - «Ал-Файҳа» (С.Арабистони)
28 январь. «Динамо» - «Аш-Шабоб» (С.Арабистони).

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 16:53, 24.12.2023.
Ўқилди: 1524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.