Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

“Лацио” сардорини узоқ муддатга йўқотди

Баҳо:
+ | -

Римнинг “Лацио” клуби ноъмалум муддатга ўз сардорини йўқотди – ҳужумчи Чиро Иммобиле яқинда “Эмполи”га қарши ўйинда (2:0) сонидан жароҳат олди. Бу ҳақда “бургутлар” матбуот хизмати расман хабар берди.

Италиялик футболчининг тикланиш вақти ҳали аниқ эмас. Aммо яқин кунларда у иккинчи тиббий кўрикдан ўтади ва эҳтимол у ерда вазият ойдинлашади.

33 ёшли Иммобиле жорий мавсумда “Лацио” сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Улардан 3 таси Чемпионлар лигасида, 4 таси Италия чемпионатида.

"Лацио" ўзининг навбатдаги расмий ўйинини 2023 йилнинг сўнгги шанба куни ўтказади - унинг рақиби "Олимпико" стадионида "Фрозиноне" бўлади.

Киритилди: 23:05, 24.12.2023.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик