Россия ёшлар терма жамоаси Ҳамдўстлик кубогининг финалига чиқди. Николай Писарев шогирдлари бугун Беларусни мағлубиятга учратишди - 2:1. Барча голлар иккинчи бўлимда киритилди.
Шундай қилиб, финалда Украина ва Россия ёшлар терма жамоалари ўзаро куч синашадиган бўлдилар. Литва ва Беларусь эса 3-ўрин учун беллашадилар.