Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Жорже Петрович “Стэмфорд Бридж”да қолишини тасаввур ҳам қила олмади.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик аввалроқ МЛСда ўйнаган, бироқ ёзда “Челси” унинг трансферидан воз кечганди.
"Мен ҳеч қачон "Челси"да қолишимни тасаввур ҳам қилмаганман. Бу даражада ҳамма нарса тезроқ содир бўлади.
Биз майда деталлар устида қаттиқ ишлаймиз. Барча дарвозабонлар ўртасида яхши муносабат бор, биз доимо бир-биримизни олдинга ундаймиз", - дея Петровичнинг сўзларини келтиради журналист Саймон Филлипс.
Петрович "Челси" сафида барча мусобақаларда 4 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ўтказиб юборган. Роберт Санчес жароҳат олган пайтда Жордже клубнинг асосий дарвозабони ҳисобланади.