Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЎФА президенти: «Келишилган ўйинларга қарши курашишни давом эттириб, Ўзбекистонда футболни янги босқичга олиб чиқиш учун тинмай ҳаракат қилишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

ЎФА президенти Абдусалом Азизов тадбир якунида барчани янги йил билан муборакбод этиб, бир қатор масалалар юзасидан фикр билдириб ўтди:

"Азиз мураббийлар, футболчилар, мутахассислар, қадрли меҳмонлар! Авваламбор кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин.

2023 йилда бутун жамоа, ЎФА, ЎзПФЛ, Ҳакамлар маркази, Терма жамоалар бош мураббийлари, футболчилар, умуман барча мутахассислар меҳнат қилди ва бунинг натижасини кўриб турибмиз. Лекин янги йилда олдимизда масъулиятли вазифалар бор.

Терма жамоалар маркази замонавий стандартлар асосида ташкил этилмоқда. Барча жамоаларимиз мазкур базада ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш этиш имконига эга бўладилар.

Миллий терма жамоамиз Осиёда ўзини кўрсатадиган пайт келди. Бунга барча шароитлар етарли ва биз футболчи-мураббийларимизга ишонамиз.

Бундан ташқари, аёллар ва Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз янги йилда Париж Олимпиадасига йўлланма олиш учун ҳаракат қилишади.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юртимизда ўтади. Уни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳам олдимизда қиладиган ишларимиз кўп.

Ўтган мусобақалар, Жаҳон чемпионатлари шуни кўрсатдики, ёшларга қанча имконият берсак, болаларимизни қўллаб-қувватласак — юртимиздан ҳали кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқади, биз бунга ишонамиз.

Барча клублар маблағларни тўғри тақсимлаш, эртанги кун ривожига ажратиш бўйича тўғри йўлдан бориши талаб этилади. Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича ишларни жадал давом эттирамиз.

Умуман олганда, барчамиз биргаликда меҳнат қилиб, Ўзбекистонда футболни янги босқичга олиб чиқиш учун тинмай ҳаракат қилишимиз керак.

Кириб келаётган 2024 йил бу йилданда омадли ва ғалабаларга бой бўлишини тилаб қоламан", — деди Азизов.

Шунингдек, футболимиз раҳбари Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчилари билан суҳбатлашиб, Жаҳон чемпионатидаги муносиб иштирок учун миннатдорчилик билдирди. Ўсмирларимиз ўз устларида ишлашда тўхтаб қолмасликлари кераклигини айтиб, келажакда миллий жамоа сафида ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этишларига умид билдирди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:41, 26.12.2023.
Ўқилди: 3245 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик