Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Ўзбек футболида барча номинациялар бўйича 2023 йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (ЎФА) навбатдаги Ҳисобот конгресси 26 декабрь куни бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида жорий йилги футбол мавсумининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Аббосбек Файзуллаев – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси бўлди. Аббос айни вақтда терма жамоа билан БААдаги йиғинда иштирок этаётгани учун совринни унинг отаси қабул қилиб олди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳамда “Севинч” клуби етакчиси Людмила Карачик “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” совринини қўлга киритди.

Ўзбекистон мезбонлик қилган U-20 Осиё Кубогида жамоаси билан биргаликда ғолибликни қўлга киритган мутахассис Равшан Ҳайдаров — “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринига лойиқ деб топилди.

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги соҳиби, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси, Ўзбекистон U-20, U-23 ва миллий терма жамоаларида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган иқтидор эгаси — Абдуқодир Ҳусанов “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” совринига лойиқ деб топилди.

“Сўғдиёна” етакчиси Диёра Ҳабибуллаева кетма-кет учинчи мавсум Олий лиганинг энг яхши тўпурарига айланмоқда. Жорий йилга келиб Диёра чемпионат доирасида рақиблари дарвозасига 61 та тўп киритишга муваффақ бўлди.

“Севинч” клуби вакиласи Умида Зоирова “Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритди.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси етакчиларидан бири, ўтган мавсум чемпиони Ҳусниддин Нишонов “Йилнинг энг яхши футзалчиси”  совринини қўлга киритди.

Ўтган мавсумда “БМБ” футзал жамоаси билан биргаликда мавсум чемпионлигини қўлга киритган мутахассис — Нодир Элибоев мазкур совринига лойиқ деб топилди.  

Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши ҳаками Аҳрол Рисқуллаев, Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши аёл ҳаками — Гулшода Саитқулова деб тан олинди.

Тадбир давомида Индонезияда ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган, дунёнинг энг кучли 8 жамоаси қаторидан ўрин олган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳам тақдирланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол кофедерацияси томонидан 2023 йилнинг “Энг яхши ассоциацияси” деб топилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги спорт ташкилотлари орасида эса “Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” дея эътироф этилганди.

Шу муносабат билан мазкур совринлар ЎФА президенти Абдусалом Азизовга топширилди.

Киритилди: 20:13, 26.12.2023.
Ўқилди: 2592 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.