Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Тен Хагнинг махфий қуроли. "МЮ" - "Boxing Day" тарихидаги энг яхши клуб

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" футбол клуби Англия Премьер-лигаси ташкил этилгандан бери (1992 йилдан бери) Boxing Day тарихидаги энг яхши жамоа бўлиб келмоқда.

Boxing Day деб 26 декабрь - Рождество байрамидан кейинги кун бўлиб ўтадиган инглиз футболидаги навбатдаги тур ўйинларига айтилади.

“Қизил” иблислар шу куни бутун тарихларида 27 та учрашув ўтказишган: 21 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият. Ўртача тўпланган баллар сони 2,48 ни ташкил қилади.

Иккинчи ўринда 2023/24 йилги Англия чемпионатининг Рождество пешқадамига айланган Лондоннинг "Арсенал" жамоаси (2,20) жойлашган. Кучли учликни “Ливерпуль” (2,12) ёпган, 4-ўринда “Тоттенхэм” (2,04) ва 5-ўринни “Челси” (1,71) эгаллаб турибди.

26 декабрь тунда куни Эрик Таг Хаг шогирдлари “Олд Траффорд”да “Астон Вилла”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув бошланиш вақти Тошкент вақти билан 01:00.

Boxing Day тарихидаги энг яхши жамоалар рўйхати қуйидаги суратда:

Киритилди: 21:37, 26.12.2023.
Ўқилди: 3791 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик