Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Кападзе ва Бикмаев миллий терма жамоага қўшилди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги йиғинларни давом эттирмоқда. 26 январь куни терма жамоа ихтиёрига легионер футболчиларнинг бир қисми етиб келди.

ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев берган хабарга кўра, 21 январдан бери БААда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига 26 январь куни Қозоғистоннинг «Актобе» клуби вакиллари – ярим ҳимоячи Темур Кападзе ҳамда ҳужумчи Марат Бикмаев етиб келишди. «Актобе»нинг яна бир вакили – ҳужумчи Александр Гейнрих 26 январь оқшомида Москвадан Дубайга етиб келиши кутилаётган эди.

Айни вақтда терма жамоа машғулотларни давом эттирмоқда. Машғулотларни миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов, катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов ва дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук олиб бормоқда. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Санжар Турсунов ва ҳужумчи Иван Нагаев, умумий гуруҳдан алоҳида равишда, тикланиш машқларини олиб боришмоқда.

Санжар Ризаевнинг маълум қилишича, терма жамоанинг БАА йиғинига чақирилган «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов терма жамоа ихтиёрига кейинроқ қўшилади. Шунингдек, БААнинг «Аш-Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров терма жамоа машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Умуман, Қосимов хориж йиғинига жами 27 нафар футболчини жалб этган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Жебел-Али» меҳмонхонасининг спорт майдонларида машғулотларни олиб бормоқда. Терма жамоа 24 январь куни айнан шу ерда Россиянинг «Краснодар» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Қосимов шогирдлари 28 январь куни Россиянинг «Урал», 1 февраль куни эса Озарбойжон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 февраль куни хориж йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:22, 26.01.2013.
Ўқилди: 5002 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2668]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2511]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2206]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2195]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1799]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1661]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1573]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1567]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1550]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1208]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик