26 декабрь куни АПЛнинг 19-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйин 3:2 ҳисобида “қизил иблислар” фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Эрик тен Хаг ўз футболчиларининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди:
"Бугун ҳужумчилар гол урганидан жуда хурсандман, чунки бу бизга керак эди. Улар буни уддалай олишларини биламан - Расмус, Рэшфорд ва Гарначо. Уларнинг барчаси яхши якунловчилар. Улар буни ҳар бир ўйинда кўрсатишлари керак. Йигитлар масъулиятли бўлиши, ўзига ишониши ва имкониятдан фойдаланиб, гол уришга тайёр бўлиши керак.
Одамлар фақатгина "Вест Хэм"га қарши ўйинда тахмин қилинган муваффақиятсизликни кўришди, лекин биз у ерда ҳам мустаҳкам ўйнадик. Лекин улар натижани кўришади ва фақат шикоят қилишади. Биламан, футболда натижа бўлиши керак. Сизни эса натижага қараб баҳолайсиз, бу нормал ҳолат, лекин мураббий сифатида сиз ҳам ўйинни кўришингиз керак, ҳа, биз "Вест Хэм"га қарши ўйинни назорат қилдик.
Бу камбэк Рождество мўъжизасими, билмайман, лекин биз кўпроқ имкониятлар яратдик. Хёйлунд гол урганидан хурсандман, аммо ким гол уриши муҳим эмас, якунда биз ғалаба қозонишимиз керак", - деди тен Хаг.