Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

«Реал» ҳужумчиси АПЛга ўтиши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Родриго ўтган ёзда «Челси»нинг трансфер мақсади бўлган эди.

Бу ҳақда Ok Diario журналистлари хабар бермоқда. Манбага кўра, «аристократлар» раҳбарияти бразилиялик футболчини ўзига тортмоқчи бўлган, бироқ келишув барбод бўлган.

Инглизлар Родригонинг трансфери учун 100 миллион евро таклиф қилишган, бироқ мадридликлар рад жавобини беришган.

Бразилиялик футболчи "қироллик клуби"да 2019 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома 2027/2028 йилги мавсум охирида якунига етади.

Жорий мавсумда Родриго Ла Лиганинг 18 ўйинида 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:31, 27.12.2023.
Ўқилди: 1700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.