Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Илдар Маматказин: "Жамоамга фойдам текканидан хурсандман, Исломда яхши потенциал бор"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоаси сардори Илдар Маматказин якунига етган мавсумда ҳам етакчилик хусусиятларини намойиш қилди ва жамоанинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшди. Футболчи ортда қолган чемпионат борасида фикр билдирди.

— Илдар, "Андижон"да иккинчи ёшлигингизни ўтказяпсиз, десак бўладими? Ҳар ҳолда бу йил ҳимоячи бўлишингизга қарамай, 2 та гол урдингиз ва барқарор ўйнадингиз...
— Шунақа деса ҳам бўлади. Биринчи ўринда профессионаллик. Ёшингиз ўтган сари профессионалликка кўпроқ эътибор бериш муҳим. Машғулотларда кўпроқ тер тўкиш керак. Ҳа, тўғри, ҳимоячи бўлишимга қарамасдан 2 та гол урдим. Кўпроқ гол урсам ҳам бўларди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоамга фойдам текканидан хурсандман.

— Умуман, 2023 йил сиз учун нимаси билан ёдда қоладиган бўлди?
— Эсда қоларли натижалар бўлди, айниқса, лидер жамолар билан яхши натижаларга эришдик.

— "Андижон"нинг ушбу мавсумдаги иштирокини ижобий баҳолашмоқда. Бу борада нима деган бўлардингиз?
— Мавсум бошидаги вазифамиз 10 таликка кириш эди. Албатта, яхши натижа бўлди, бу мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажарилиши ва энг асосийси, бу коллектив! Коллективсиз футболда ҳеч нарсага эришиш қийин.

— Ҳимоячи сифатида сизга бу йил қайси ҳужумчи хавф туғдирди?
— Менга “Сурхон” ҳужумчиси яхши таассурот қолдирди. Лекин энг хавфли ҳужумчи Рубин Хебай! Бу менинг жамоадошим бўлгани учун айтмаяпман. Чунки машғулотларда шуни сездим, у Суперлиганинг энг хавфли ва кучли ҳужумчиси!

— Жиянингиз Ислом Маматказин бу йил анча қўшди ва бемалол сизга рақобатчига айлана оляпти. Ундан бундай кўтарилишни кутганмидингиз?
— Албатта, кутганман. Исломда яхши потенциал бор,  фақат шу потенциални янада яхши ривожлантириш керак. Ўз устида кўпроқ ишлаш керак. Буни унинг ўзи ҳам тушуниб турибди.

— Янги мавсумда нималарни режалаштиряпсиз ва нималар кутяпсиз?
— Янги йилга фақат яхши ният қиляпман. Худо хоҳласа, мухлисларимизни янада хурсанд қилмоқчимиз. Шу ўринда ҳаммани кириб келаётган янги йил билан табрикламоқчиман.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 21:56, 27.12.2023.
Ўқилди: 1124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик