Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

"Тоттенхэм" қишки трансферлар ойнасида кимларни харид қилмоқчи?

Баҳо:
+-1 | -

"Тоттенхэм" ўтган мавсумни жуда ёмон якунлаган эди. Камига, клуб ёзда энг яхши тўпурари бўлган Харри Кейнни йўқотди. Шунга қарамай, "шпорлар" янги мураббий қўл-остида 2023/24 йилги мавсумни фантастик даражада бошлади. Дастлабки 10 та турда мағлубиятга учрамаган жамоани, "Челси" йирик ҳисобда ер тишлатади. Постекоглу ўз режаларини жароҳатлар сабабли охиригача амалга ошира олмаяпти. Таркибдаги заиф нуқталар ва жароҳатланганларни ўрнини тўлдириш учун январдаги трансферлар ойнаси яхшигина имконият тақдим этади. Қуйида лондонликлар томонидан нишонга олинаётган футболчиларга назар ташлаймиз.

Марказий ҳимоя

Инглиз нашрларида "Тоттенхэм" ва "Ницца" Жан-Клер Тодибо хариди учун музокараларга кирганини айтади. Бу трансфер 35 миллион фунтга баҳоланмоқда. 23 ёшли ҳимоячи жамоасининг муҳим фигураларидан бири. Аммо арзон нарх "Тоттенхэм"ни сотиб олишга ундаши турган гап.
"Эвертон" юлдузи Бен Годфри кейинги эҳтимолий харидлар қаторида турибди. Шон Дайч ундан етарлича фойдалангани йўқ. Шу сабабли, Годфри жамоасини янгилашга қарши бўлмаслиги аниқ. Унга "Брентфорд" ҳам даъвогар саналади.

Ярим ҳимоя учун

18 ёшли Артур Вермерен Шимолий Лондон жамоасида қадрланади. Бельгияда ёш ярим ҳимоячи ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турибди. "Антверпен" Вермеренни сотиш нияти эмас. Агар шундай бўлган тақдирда ҳам, "Тоттенхэм" учун унинг хариди осон бўлмайди. Негаки, Вермерен учун "Арсенал" ва "Барселона" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
"Тоттенхэм"да бошқа вариант ҳам мавжуд. "Блэкберн Роверс" юлдузи Адам Вартон аллақачон АПЛ клуби радарига тушган. Вартон бу мавсумда Чемпионшипнинг энг ёрқин вакилларидан бири бўлиб турибди.

Ҳужум учун

"Копенгаген" ҳужумчиси Руни Бардагжи "МЮ" дарвозасига киритган ғалаба голидан кейин Европада кўп тилга олина бошлади. 18 ёшли футболчи январда каттароқ клубга ўтиши кутилмоқда. Рунига "МЮ" ва "Челси" жиддий қизиқиш билдираётгани айтилган. Шу сабаб бу борада ҳам "Тоттенхэм"га осон бўлмайди.
"Ал-Иттиҳод" вингери Жота Британияга қайтиши мумкин. "Тоттенхэм" уни эҳтимолий харидлар рўйхатига киритди. Бироқ, португалиялик имзоси учун "Ньюкасл" қаршилиги енгиб ўтилиши керак бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: 90min.com
Киритилди: 20:00, 28.12.2023.
Ўқилди: 2031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.