Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Фарҳод Соҳибжонов: "Кўплаб футболчилар билан танишман, шунинг учун ҳеч қанақа қийинчилик туғилгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Тимур Кападзе бошчилигида “Олимпик” футболчилари ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод футболчилар Туркиянинг Анталияда шаҳрида йиғин ўтказдилар.

“Андижон” жамоасининг иқтидорли футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ҳам мазкур йиғинга таклиф қилинганидан хабарингиз бор.

Кападзе жамоаси у ерда иккита назорат учрашувини ўтказди ва ҳар иккиси Қозоғистоннинг “Қайсар” клубига қарши бўлиб ўтди. Қизиғи, ушбу баҳсларда вакилларимиз бир хил – 2:0 ҳисобларида ғалаба қозонишди.

Соҳибжонов дастлабки беллашувда гол уришга муваффақ бўлди. Кейинги ўйинда ҳам иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди.

Соҳибжонов йиғин якунлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Фарҳод, Туркиядаги тайёргарлик ҳақида сўрамоқчиман. Терма жамоа ихтиёрида бўлдингиз ва Анталия йиғини қандай ўтди?

- Ўқув-машғулот йиғинимиз кўнгилдагидек ўтди. Худога шукр, жамоадаги барча футболчилар жуда яхши киришиб кетдим. Бу нарса машғулотларда ва ўйинларда билинди. Масалан, биринчи учрашувда гол урдим. Иккинчи учрашув ҳам мен учун яхши ўтди, деб ўйлайман. Шу ўринда менга имконият бергани учун бош мураббий Тимур Кападзге раҳмат айтмоқчиман.

- Шунингдек, сиз илк бор терма жамоа машғулотида қатнашдингиз. Ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? У ерда дўстларингиз ҳам бормиди?

- Ҳа, албатта, кўплаб футболчилар билан олдиндан танишман. Шунинг учун менга бу ерда ҳеч қанақа қийинчилик туғилгани йўқ. Боя айтганимдек, йигитлар билан жуда яхши киришиб кетдим.

- Маълумки, Қозоғистоннинг "Қайсар" клубига қарши иккита назорат учрашуви ўтказилди. Иккала баҳсда ҳам 2:0 ҳисобида ғалаба қозондинглар. Бу ўйинлар қандай ўтди ва кўпроқ нималарга эътибор қаратилди?

- Тўпни назоратга олиб, кетма-кет ҳужумлар қилдик. Мақсадимиз ҳам айнан тўпни назорат қилиб, ҳужумлар ташкиллаштириш эди.

- Биламизки, “Қайсар”га "Андижон"нинг собиқ бош мураббийи Виктор Кумиков устозлик қиляпти. У билан кўришган бўлсангиз керак?

- Албатта, кўришдим. Сени терма жамоа йиғинига чақиришганидан хурсандман деди ва менга омад тилади.

- Айтинг-чи, Тимур Кападзе йиғинда асосан нималарга эътибор қаратди ва сиз билан гаплашганда нималар деди?

- Мураббий биринчи ўринда тартиб-интизомни қаттиқ ушлади. Чунки футболчирда тартиб-интизом бўлмаса жамоа натижа ҳам бўмайди. Ҳеч нимани ўйламасдан ўз ўйинингларни кўрсатинглар, бир жамоа ва бир оила бўлиб, ҳаракат қилинглар, дея алоҳида таъкидлади.

Манба: “Андижон” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 22:33, 28.12.2023.
Ўқилди: 1758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.