Англия чемпионатининг ўн тўққизинчи туридан ўрин олган учрашувда Лондоннинг “Арсенал” клуби мағлубият аламини тотиб кўрди, Микель Артета шогирдлари “Вест Хэм”га имкониятни бой берди. Испаниялик мураббий ўйин натижаларидан ҳафсаласи пир бўлгани аниқ, у ўйиндан кейинги интервьюда ўз ҳис-туйғуларини изоҳлади.
"Биз ҳар доим юқорида бўлишни хоҳлаймиз ва шунинг учун ҳозир жуда хафамиз. Биз устунлик қилдик, аммо оқшом умидсизликка айланди. Биз ўзимизни йиғиб олишимиз ва "Фулхэм"га қарши ўйинда яхшироқ ўйнашимиз керак", - дея Артета сўзларини келтиради BBC Sport.
"Арсенал" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.