Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Бақалоқ» яна Месси билан бирга...

Баҳо:
+ | -

Бразилия чем­пионатида ҳам ўзлигини намойиш эта олган Луис Суарес собиқ клубдоши Лионель Месси ёнига ошиқмоқда. Кутилганидек, уругвайлик голеадор расман «Интер Майами» футболчисига айланди. 36 ёшли ҳужумчи Флорида клуби билан 2024 йилнинг охиригача мўлжалланган шартномани расмийлаштирди. Дарвоқе, Суарес бундан олдин «Барселона»да машҳур МСН учлиги қандай юзага келганини эслаганди.

Ҳа, «Барселона»да чакки таассурот қолдирмаган Луис Суарес бразилиялик Неймар ва аргентиналик Лионель Месси билан қачон илк марта муваффақиятли ўйнай бошлаганини эслади. Уругвайликнинг айтишича, бунда Месси ташаббус кўрсатган: «Бизнинг трио «Аякс» билан баҳс (ЧЛ-2014Ғ2015 гуруҳ босқичи)да юзага келганди. Аслида бош мураббий Луис Энрике чал­ғитувчи «9-рақам» ролида Месси ўйнашини хоҳлаганди. Неймар ва мен эса қанотлардан жой олгандик. Лео маълум вақтда бу чизма иш бермаётганини тушунди ва менга юзланди: «Ҳой, бақалоқ, «9-рақам» позициясида ўйна, сенга ўнг қанотдан ёрдам бераман». Айтиш керак, «Барселона»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўша ўйинда ҳар икки гол Лео Месси ҳисобига ёзилган.

Луис Суарес эътирофидан сўнг мухлислар донгдор триони яна ширин энтикиш билан эсга ола бошлашди: 

- Бу уч нафар йигит ўз даврининг энг даҳшатли ҳужум трио­си бўлиш баробарида футбол оламига чин ҳужумкор ўйин қандайлигини намойиш этганди. Тасаввур қилинг, жамоангиз ҳужумининг ҳар бир позициясида дунёнинг энг яхши футболчилари ҳаракатланишса, нима бўлади...?

- Шунчаки, энг кучли трио.

- 21-асрнинг энг яхши ҳужум учлиги. Катта фарқ билан.

- Луис билан фақат «сўйлоқ» (Роналдо) тенглашиши мумкин.

- Уругвай футболи бундай даражадаги футболчини ҳали узоқ кутади.

Суарес шунингдек, Месси ва Неймар худбинликдан мутлақо холи бўлишганини алоҳида таъкидлади: «Ҳеч қандай эгоизм йўқ эди. Дейлик, улар «Олтин бутса» ютишим учун менга жарима зарбалари ва пенальтиларни беришган. Чунки биз майдонда ҳамма ўз ролини бажарса, «Барселона» буюклашишини билардик. Қисқаси, трио худбинлик йўқлиги ортидан шундай муваффақиятга эришган. Мисол учун, Неймар ёки Месси гол урса, чин юракдан хурсанд бўлардим. Улар ҳам кўпроқ гол тўплашимга катта ҳисса қўшишган. Бу - жуда таъсирли ҳамкорлик...».

Факт. Луис Суарес, Лионель Месси ва Неймар 2014-2017 йиллар бирга ўйнашган. МСН триоси 3 мавсум давомида «Гол+пас» тизими бўйича жами 535 балл тўплаган (364та гол ва 171та ассист).

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 29.12.2023.
Ўқилди: 2795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.