Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Мустафо Байрамов: “Юлдузли таркибга эга жамоани ҳам енгса бўлади”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 28 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда "Навбаҳор"га Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди.

Қуръа борасида клуб техник директори Мустафо Байрамов  ўз фикрларини билдирди.

Қуръа натижасига кўра, жамоамизга Ал-Иттиҳод” рақиб бўлди.  Тўғри, Саудиянинг ушбу клуби яхши шаклланган жамоа.Шунингдек, “Ал-Иттиҳод” таркибидан жаҳон футболи юлдузлари ўрин олган. Аммо бундан чўчимаслик керак. Чунки юлдузли таркибга эга жамоани ҳам енгса бўлади. Бунга мисол тариқасида 1996 йили, Осиё кубок эгалари кубоги доирасидаги, Наманганда Эроннинг “Истиқлол” (Теҳрон) жамоасига қарши кечган баҳсни келтириш мумкин. Ўшанда теҳронликлар сафида кўплаб Эрон терма жамоаси етакчилари, мазкур мамлакат футболи юлдузлари ўйнашарди. Шунга қарамай, ўз майдонимизда “Истиқлол”ни йирик – 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганмиз ва Наманган аҳлига байрам туҳфа этганмиз.

Жамоамиз“Ал-Иттиҳод”га қарши кечадиган нимчорак финал баҳсларида ҳам ижобий натижаларни қайд этган ҳолда, чорак финал йўлланмасини қўлга киритиб, наманганликларга қувонч улашади, деган умиддаман, - деди Мустафо Байрамов.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:36, 30.12.2023.
Ўқилди: 1765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [13169]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7876]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4895]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4094]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3538]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3428]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3083]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2472]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2397]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик