Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Қаҳрамон Асланов «МЮ» трансфер қилган футболчиларнинг ҳолатини таҳлил қилди

Баҳо:
+ | -

Журналист Қаҳрамон Асланов «Манчестер Юнайтед» клуби томонидан сўнгги бир ярим йил ичида трансфер қилинган футболчиларнинг жорий мавсумдаги ҳолати ва ўйинига изоҳ берди.

1.Мартинес - ҳозирча энг яхши трансфер. Ўтган 14 ойдан 7 ойини ўтказиб юборди. Икки марта жароҳат (икки ой, тўрт ой) туфайли, бир марта жаҳон чемпионатидан кейин формага қайтиш.

2.Маласия - Яхши бошлади, аммо Шоу формага кирганида ўртадаги фарқ сезилди. Ўтган мавсумда атиги 14 ўйинни асосийда бошлади. Бу йил ҳали жароҳатдан тикланмади.

3.Антони - катта суммага олиб келинди, айни дамда апрелдан буён гол уролмади. Ассист ҳам йўқ.

4.Каземиро - топ футболчи. Аммо ёши 30 дан ошган. Ўтган мавсумнинг 16 ўйинини жароҳатлар, дисквалификациялар туфайли ўтказиб юборди. Бу мавсумда уч ой лазаретда.

5.Эриксен - шунчаки, ротация учун олингани маълум, ўтган йили 2 ой, бу мавсум ҳам 2 ой жароҳатда ўтказди.

6.Вергост - ижарага олинди, АПЛда бирортаям гол уролмади. Ишончни оқламагани учун олиб қолинмади.

7.Забитцер - Ижарага келди, ишончни оқлай олмади.

8.Онана - катта суммага олиб келинди. Ҳозирча ишончни оқлай олмади.

9.Маунт - шартномаси бир йил қолган, сўнгги икки йилда деярли ўйнолмаган футболчи учун катта сумма тўланди. АПЛда атиги 4 ўйинда асосийда тушди. Қолган пайт жароҳатда.

10.Амрабат - Фред даражасида ҳам ўйнолмади. Ижарага олинган, қайтиб кетса керак.

11.Хойлунд - катта сумма тўланди. Ҳозирча АПЛда 1 гол.

12.Регилон - қанот ҳимоячилари сафдан чиққач ижарага олинди. Соғ бўлса-да, ўрнига ўнг қанот ўйинчиси Далот чапда ўйнаётганидан келажаги маълум. У ҳам икки ой жароҳатда ўтказди.

13.Эванс - чемпионшипга тушиб кетган «Лестер» янги шартнома бермаган футболчи.

14.Байиндир - Онана шунча хато қилсаям, биргина ўйинга ишонилмайдиган даражадаги иккинчи посбон.

Қарийб икки йил, уч трансфер ойнаси, ўнлаб трансфер, аммо ҳозирдан туриб қаралса, булардан фақат Мартинес, қисман, агар ўйнаб кетишса, Онана ва Хойлунд, келажакда ҳам асосий таркибдан ўрин олиши мумкин. Маунт номаълум. Айни дамда бу футболчиларнинг бирортаси АПЛдаги бирор топ-клубнинг асосий таркибига тортмайди. Нафақат «Арсенал» ё «Сити», ҳатто «Астон Вилла» ёки «Ньюкасл» ҳам бу номларнинг кўпини олмаган бўларди. Ҳозир Англиянинг исталган клубида шундай футболчи борки, Манчестерга келса, ўз позициясида бемалол асосийга айланади. Қани даража? Ахир «МЮ» каби клубга келадиган футболчилар қандайдир минимум талабларга мос келиши керак эмасми?

Даҳшат. Клубда скаутинг бўлими, спорт ишлари бўйича раҳбарлар ўз ишини қилмаса, ҳамма қарорлар пала-партиш, мураббийга ташлаб қўйилса, одатда, мана шундай оқибатга келинади.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 08:23, 31.12.2023.
Ўқилди: 2564 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик