Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Бунёдкор» дарвозабони қандай қилиб Глушаковнинг пенальтисини қайтаргани тўғрисида

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби айни пайтда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаяпти.

28 январь куни эрталаб «Бунёдкор» жадвал асосида машғулотларга келади. Тошкентликлар шуғулланиб бўлгач, ортга қайтаётиб, худди шу ерда машқ қиладиган Москванинг «Локомотив» жамоаси дарвозадан кириб келаётганда бир-бирларига дуч келадилар.

«Локомотив» 28 январь кунига «двухсторонка» (йодга бой балиқни кунда еган бўлсам ҳам, таржимага калла ишламади) режалаштирганди. Нима бўлди-ю, уларга битта қўшимча дарвозабон керак бўлиб қолди. Шунчалик керак бўлиб қолган бўлиши мумкинки, улар майдондан чиқиб кетаётган «Бунёдкор» клубидан дарвозабон сўрайдилар.

Бизникилар йўқ дейишмайди. «Бунёдкор» Зафар Сафоевни қолдиради.

Ўйин бошланади. «Локомотив» иккига бўлиниб ўйнайди. Бир дарвозада «Бунёдкор» кипери Зафар Сафоев. Яхши ўйнайди. Ҳатто, Россия терма жамоаси футболчиси, шу куни «Локомотив»нинг Сафоевга рақиблик қилган нариги жамоасида ўйнаган футболчиси Денис Глушаков тепган пенальтини ҳам қайтаради.

Бироқ, Сафоевнинг жамоадошлари 1:2 ҳисобида ютқазишади.

Машғулотлар режасига путур етмайди. «Локомотив» Сафоевга миннатдорчилик билдириб, уни кузатиб қўяди. Балки, пенальтини қайтаргани, балки бузилаётган режани қутқариб қолиб, машғулотнинг бир текисда ўтишида қатнашгани учунми, ёки Виталий Денисовнинг ҳурмати сабабми, ишқилиб, Сафоевга «Локомотив» клуб формаси ва бутсини эсдалик совға сифатида топширади.

«Локомотив» биз Дубайда яшаётган меҳмонхонада истиқомат қилаяпти. Уларгача бу ерда «Зенит» бўлган эди.

2 февралгача шу ердамиз.

Санжар Ризаев, ЎФФ матбуот котиби.

Манба: www.sanjarrizayev.blogi.uz
Киритилди: 00:24, 29.01.2013.
Ўқилди: 8106 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2668]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2511]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2206]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2195]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1799]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1661]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1573]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1567]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1550]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1208]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик