“Бавария” ҳимоячиси Ким Мин Чжэ Жанубий Кореяда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
“Ўтган мавсумда мухлислар бизни кечаю кундуз қўллаб-қувватлашди. Энди бизни Осиё кубоги кутиб турибди, жамоа яхши тайёргарлик кўрди ва яхши ўйин кўрсатади, қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорман", — дея Ким Мин Чже сўзларини келтиради Жанубий Корея футбол федерацияси расмий сайти.
Аввалроқ “Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хён Мин қаторасига беш йил давомида Жанубий Кореянинг энг яхши футболчиси деб тан олинганди.
Ким Мин Чжэ ўтган ёзда "Наполи"дан "Бавария"га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи мюнхенликлар сафида 22 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.