Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Барселона" Алонсонинг ҳолати ҳақида хабар берди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Маркос Алонсонинг ҳолати ҳақида маълумот эълон қилди. Клубнинг хабар беришича, 33 ёшли футболчи Бордода муваффақиятли операция қилинган. Алонсо белидаги муаммолар туфайли жарроҳлик амалиётига муҳтож эди.

Пресс-релизда Маркос Алонсонинг тикланиш муддати кўрсатилмаган. Аввалроқ матбуотда футболчи икки ойга яқин майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2023/2024-йилги мавсумда Алонсо "Барселона"нинг еттита учрашувида иштирок этди. Уларда ҳимоячи самарали ҳаракатлари билан кўзга ташланмади.

"Барселона" ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 18:18, 03.01.2024.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик