Италиянинг "Сампдория" клуби "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Шер Ндур билан шартнома имзоламоқчи.
RMC Sport хабарига кўра, Б Серияда ҳаракат қилаётган генуяликлар А Серияга чиқиш мақсадида Ндурни ижарага олмоқчи. Футболчи парижликлар сафида кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Ярим ҳимоячига ҳозирда "Брага" ва "Бешиктош"дан ҳам қизиқиш бор.